Б и л д и р и ш н о м а.

Марғилон шахар “Дехқон бозори” АЖ акциядорларининг 2019 йил якуни бўйича йиллик умумий йиғилиши 2020 йил 20 июн куни соат 10-00да Марғилон шаҳри, Б. Марғилоний кўчаси манзилида жойлашган жамият маъмурий биносида ўтказилишини маълум қиламиз ва қатнашишингизни сўраймиз.
Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
1. Умумий йигилиш регламентини тасдиклаш.
2. Марғилон шахар “Дехқон бозори” акциядорлик жамияти ижро органининг 2019 йил молия-хужалик фаолияти ва бинес-режа кўрсаткичлари бажарилиши бўйича хисоботини тасдиқлаш
3. Марғилон шахар “Дехқон бозори” акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг 2019 йил якуни бўйича хисоботи ва 2019 йилда қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш.
4. Марғилон шахар “Дехқон бозори” акциядорлик жамиятини 2019 йил якуни бўйича аудиторлик текшируви хулосаси ва тафтиш комиссияси хисоботини тасдиқлаш.
5. Марғилон шахар “Дехқон бозори” акциядорлик жамиятни 2019 йил якуни бўйича жамият бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар хисоб-варағини тасдиқлаш хамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирини 2020 йил 11 май кунги №02/1-876 Баёнига асосан соф фойдани тақсимлаш
6. Марғилон шахар “Дехқон бозори” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 апрелдаги ПҚ 4679-сонли қарорига асосан Жамият ижро органи рахбари томонидан тақдим қилинган 2020 йил учун бизнес-режани тасдиқлаш..
7. Марғилон шахар “Дехқон бозори” акциядорлик жамияти бошқарув раиси билан тузилган мехнат шартномасини бир йилга узайтириш.
8. Марғилон шахар “Дехқон бозори” акциядорлик жамияти ижро органи аъзоларини қайта сайлаш.
9. Марғилон шахар “Дехқон бозори” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши таркибини қайта сайлаш.
10. Марғилон шахар “Дехқон бозори” акциядорлик жамияти Тафтиш комиссияси таркибини қайта сайлаш.
11. Марғилон шахар “Дехқон бозори” акциядорлик жамияти 2020 йил йил учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига туланадиган хак микдори чегарасини белгилаш.
Акциядорлар умумий йиғилишни ўтказилиши юзасидан хужжатлар бўйича танишиш учун жамият бухгалтериясига ва Кузатув кенгашига мурожат қилишлари мумкин. телефон: (0373) 253-76-37.
• Эслатма: Умумий йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати тузиладиган сана; 2020 йил 16 июн.
• Йиғилишда қатнашиш учун шахсни тасдиқловчи хужжат ёки нотариал тасдиқланган ишончнома бўлиши шарт.
• Қатнашувчиларни руйхатдан ўтказиш соат 9-00 дан бошланади.
. Жамият кузатув кенгаши.

Fikr bildirish